Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқда чигит экиш бошланди, ғўзанинг “Адолат” нави фермерларга даромад келтирадими?

2021 йил ҳосили учун туманда 411 та фермер хўжалиги ва 2 та кластер корхонаси томонидан 12 минг 459 гектар ерга ғўзанинг “Бухоро-102”, “С-8286” ҳамда истиқболли ва юқори ҳосилли саналган “Адолат” нави чигити экилади.

Мавсумда 165 та чигит экиш сеялкаларидан фойдаланилади ва уларнинг 24 таси замонавий пневмотик сеялкалардан иборат. Бунинг учун 165 та отряд тузилди ва чигит экиш ишларида қатнашадиган 660 нафар муҳандис-техник ходимлар учун даланинг ўзида зарурий шароитлар яратилди.

Ҳар бир ҳудудда, қишлоқ хўжалиги техникларига техник хизмат кўрсатиш мобил гуруҳлари ташкил этилиб, ёқилғи-мойлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш тизими яратилди.

“Пайариқ кластер” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида чигит экиш ишларининг бошланиши, мавсумни ўз вақтида ва сифатли ўтказишга бағишланган семинар ўтказилди. Унда соҳа масъуллари чигит экишдан ҳосил етиштиришгача бўлган агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, ишчиларга зарур шароит яратиш масалаларига тўхталди.

“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати.