Пайариқнинг олис қишлоқларидаги мактабларда аҳвол қандай?

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева Пайариқ тумани Накурт маҳалласида жойлашган 37-умумий ўрта таълим мактаби фаолияти, тўгараклар жараёни, иситиш ҳолатлари билан танишди.

Шунингдек, мактабда ўқувчиларга 42 йил таълим-тарбия бериб, бугунги кунда нафақада бўлган Мустафо Авазов хонадонида бўлди.

З.Шодиева фахрий педагогнинг ўқувчиларнинг мукаммал билим олиш ва касб-ҳунарга қизиқишларини оширишдаги тажрибаси билан ўртоқлашди. Учрашув сўнгида М.Авазовга совға улашди.

Бошқарма бошлиғи жорий йилда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган 62-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, бу ерда кечаётган қурилиш ишларининг нечоғли  сифатли бажарилаётгани билан қизиқди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.