Петропавловск-Камчатка шаҳрида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йил 22 декабр куни Петропавловск-Камчатка шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси С.Р. вафот этганини маълум қилди.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат мигратсияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилмоқда.