Президент: "Мамлакатимиз демократик тараққиёт йўлини қатъий давом эттиради"
Президентнинг парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашуви давом этмоқда.
"Бизга инсон ва бизнеснинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган ихчам ва самарали бошқарув тизими керак. Маъмурий ислоҳотларни айнан шу мақсадда бошладик. Биринчи босқичда Ҳукумат ва вазирликлар ихчам қилиниб, уларнинг иш услуби ўзгартирилди.
Навбатдаги вазифамиз вилоят ва туман даражасида ҳам бошқарув сифатини оширишдан иборат.
Менинг энг катта ниятим – одамларни қийнаётган муаммоларни маҳалланинг ўзи ечадиган халқчил тизим яратиш", - деди давлат раҳбари.
Шу боис, молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига тушириш режа қилинган.
Йиғилишда Президент мамлакатимиз демократик тараққиёт йўлини қатъий давом эттиришини таъкидлади.