Президент қарорида келтирилган рағбат карантин зонада ишлаган шифокорларга тегишли эмасми?
- 21.04.2020 13:25
- 337
- COVID-19
– Навоийдаги "Металлург" сихатгоҳида 14 кун давомида карантинда шифокор сифатида ишладим. Карантин тугади ва ҳамма соғайиб уйларига қайтишди. Биз врачларга ҳокимият томонидан 2 миллион сўм берилди. Президентимизнинг бир марталик рағбатлантиришга оид қарори бизга ҳам тегишлими?
Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди:
– Агар сиз карантинда лаборатор тасдиқланган беморларни даволаган бўлсангиз ва шу билан хавф остида бўлган бўлсангиз, Президентимиз томонидан қабул қилинган рағбатлантириш қарори сизга ҳам тааллуқли бўлар эди.
Карантинда бўлганларнинг ҳаммаси соғ бўлса, асосий моянангизга қўшиладиган фоиз берилади, холос.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 28 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа