Простата аденомасини операциясиз даволаш

Простата касаллиги ҳақида бир қанча чўпчаклар мавжуд. Қуйида уларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз ва уларга нисбатан илмий қарашларимизни баён этамиз.

«Ёшларда простатит  кузатилмайди!»

Нотўғри. Кўп йиллик куза­тиш­ларимга қараганда, сурункали простатит 18 ёшданоқ кузатилиши мумкин. Бунга мавжуд сурункали инфекция­лар (кариоз тишлар, холецистит, тонзиллит, гайморит ва ҳоказо) ўчоқлари фонида кўп совқотиш сабаб бўлиши мумкин.

«Простата аденомаси фақат кексайганда учрайди!»

Нотўғри. Простата аденомаси 30 ёшли йигитларда қайд этилиши кам кузатилади. Аммо 40 ёшдан сўнг бу ҳолат 15-20 фоиз эркак­ларда учрайди. Бошланғич босқичда безовта қилмайди ва ўз вақтида аниқланганда операциясиз усул ёрдамида бутунлай қутулиш мумкин.

«Цистостома (қорин орқали най) ўрнатиш ҳукм бўлиб, соғлиғига қараб операция бекор қилинган!»

Нотўғри. Простата аденомасини радиотўлқинли олиб ташлаш усули катта аденомаларда ҳам қўлланилиши мумкин. Бунда ўткир пешоб тутилиши юз бергач, цистостома ўрнатилган. Мазкур усул ёрдамида аденоманинг бевосита пешоб ажратиш каналини сиқиб қўйган қисмини олиб ташлаш ҳамда мустақил пешоб ажратишни тиклаш мумкин. Аденоманинг қолган қисми эса дори воситалари ёрдамида даволанади.

Хулоса

Простата аденомаси кў­пинча 40­ ёшдан ошган эркакларда пайдо бўлади ҳамда кечасию кундузи тез-тез ҳожат қисташи, пешоб босими сусайиши, сийдик қопининг тўлиқ бўшагандек туюлиши ва бошқа кўпгина аломатлар билан намоён бўлади. Охир-оқибат бу ўткир пешоб тутилишига олиб келади. Бунда одам пешоб чиқара олмай қолади.

Ушбу усулнинг аҳамияти шун­даки, ультрақисқа RF радио­тўлқини 1 соат давомида аденома тугунларига таъсир ўтказиб туради. Муолажа бир марталик, наркозсиз, кесмасдан, оғриқсиз ўтказилади. Шундан сўнг бемор стационарда қолмасдан, шу заҳоти уйига кетиши мумкин.

"Frank Medic" хусусий клиникаси Сиздан соғлигингизга эътибор беришингиз, фақат малакали мутахассисларга мурожаат этишингизни сўрайди.

Биз сизга қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни таклиф этамиз

1) Уролог:

2) Гинеколог;

3) УТТ ташхислаш;

4) Простата аденомасини операциясиз даволаш;

5) Невропатолог (умуртқалараро диск чуррасини операциясиз даволаш);

6) Эндокринолог (қалқонсимон без касаллигини жарроҳликсиз даволаш, оёқлардаги қандли диабет асоратларини операциясиз даволаш);

7) Лаборатория (лаборатория ташхиси – иммунофермент, биокимёвий, коагулометрик ва клиник текширув (гормонал, инфекцияларнинг турли шакл­лари ва гомеостаз параметрлари).

Простата аденомасини операциясиз  RF-терапия усулида даволаш.

«FRANK MEDIC»  клиникаси чет эл клиникалари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

«FRANK MEDIC» клиникасида малакали шифокорлар фаолият олиб боришмоқда. Сифатли лаборатория ташхисига эга, мураккаб ташхисларда Германиядаги профессорлардан онлайн-консультация олинади, Европа тиббиёт кунлари ўтказиб турилади. Бунда Германиядаги мутахассислар турли йўналишлар бўйича беморларни қабул қилади. Шунингдек, Германияда даволаниш имконияти таклиф этилади.  

МАНЗИЛ:   Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани,

Қорасув-4, Темур Малик кўчаси 3- «Б» биноси.

МЎЛЖАЛ: «Қорасув-4» автобус ва маршруткаларнинг охирги бекати, Милиция академияси.

Телефонлар:  (+99871) 266-11-19; 266-10-90; 266-24-23

Хизматлар лецензияланган.

Реклама ҳуқуқи асосида.