Самарқандда илк бор юқори ва пастки жағ соҳасига суяк кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилди
- 28.01.2024 23:00
- 468
- Саломатлик
Самарқанд давлат тиббиёт университети юз-жағ хирургияси кафедраси ходимлари "Валнут три" клиникаси билан ҳамкорликда юқори технологияли операцияни амалга оширди.
Улар жароҳат олган беморда болдир суягидан жағ суякларига суяк кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиётини муваффақиятли бажарди.
- Беморнинг қовурғасидан тоғай олиб бурун соҳасига кўчириб ўтказиш бўйича кўплаб операциялар ўтказганмиз, - дейди тиббиёт фанлари номзоди Алишер Аҳроров. – Лекин беморнинг болдир соҳасидан жағ суягига тўғридан-тўғри суяк кўчириб ўтказиш биринчи марта амалга оширилди. Операциядан кейин бемор биринчи суткада ўзини яхши ҳис қила бошлади.
Айни пайтда кафедра олимлари томонидан мураккаб технологияли операцияларни бажариш юзасидан илмий амалий изланишлар олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа