Пушкиннинг беваси буюк шоирни унутмади, ҳар жума унинг учун мотам тутди

Мактабда адабиёт фанини ёқтирмаганлар ҳам буюк рус адиби Александр Сергеевич Пушкиннинг қандай вафот этгани ҳақида билишса керак. 1837 йилнинг қишида Санкт-Петербург шаҳри чеккасида, Чёрная дарёси ҳудудида икки йигит дуэль уюштирди. Уларнинг бири Пушкин эди, иккинчиси - француз зобити Жорж Дантес. Тўқнашув чоғида Пушкин оғир жароҳатланди ва ҳалок бўлди.

Шундан кейин Пушкиннинг рафиқаси Наталья Гончарова (Пушкина)нинг умри ғийбат ва туҳматлар соясида ўтди. Унинг ортидан ҳар бурчакда “енгилтабиат”, деган сўзлар эшитиларди. Уни очиқча тошбағирлик ва бевафоликда айиблашди. Бироқ ожизанинг ҳақиқий ўй-кечинмаларини жуда камчилик одамлар ҳис қиларди.

Настоящая история вдовы Пушкина, о которой не рассказывают на уроках литературы

Севгилисининг фожиали ўлими Гончарова учун ҳақиқий зарба бўлди. Камига ғийбатчилар уни даҳонинг ўлимида айбдор ҳисоблашарди. Унинг устига 25 ёшли Наталья Николаевна 4 нафар ёш боласи билан ёлғиз қолиб кетди. Оғир жудоликдан сўнг у хасталаниб ётиб қолди. Бироз соғлиғини тиклаганидан сўнг Санкт-Петербургни тарк этишга қарор қилди.

Пушкиннинг беваси Калужское имениесидаги (ер-мулк) полотно тўқийдиган заводда ишловчи онаси ва акасининг ёнига кўчиб кетди. У ерда у ёлғизлик ва тинчликда ҳаёт кечирди. Ҳеч қаерга чиқмади ва камдан-кам ҳолатларда меҳмон қабул қиларди. Турмуш ўртоғига ваъда берганидек, у икки йил аъза тутди ва Михайловскийдаги қабристонга фақат бир маротаба борди – эрининг қабрига ёдгорлик ўрнатиш учун.

Настоящая история вдовы Пушкина, о которой не рассказывают на уроках литературы

(“Қишлоққа кет. Икки йил менга аъза тут. Кейин турмушга чиқ - фақат яхши инсонга”. А.С.Пушкин (А. Кузнецованинг “Сенинг қалбингни севаман” китобидан).

Икки йилдан сўнг Наталья Николаевна Санкт-Петербургга қайтди. Бироқ кенг оммада кўриниш беришга шошилмади. Ҳашаматли зиёфатлар ва оммавий тадбирлар уни қизиқтирмасди. Асосий вақтини фарзандларига бағишлашни афзал кўрди. Фарзандарига дарс ўтди, уларнинг таълим олиши билан шуғулланди. Унинг билими фарзандларининг келажаги учун камлик қилишини сезганидан сўнг у васийлик кенгашидан фарзандларининг таълим олиши учун маблағ ажратишни сўради. У фарзандларининг отаси каби илмли бўлишини орзу қиларди. Лекин маблағи етишмаганлиги туфайли у бу ишни мустақил қилолмасди.

Ёпиқ ҳаёт кечиришига қарамасдан, бу ҳолат Пушкиннинг беваси учун Санкт-Петербургда энг мафтункор аёллардан бири бўлишига халақит қилмасди. Унинг латофати юракларни забт этарди. Ташқи совуққонлигига қарамасдан, Наталья Николаевна Гончарова кўпчилик эркакларни ўзига ром этарди. Шунинг учун таниқли ва бадавлат куёвлар Пушкин хонадони остонасидан аримай қолди. Аммо Пушкин ҳақидаги хотиралар билан яшашда давом этаётган аёл уларнинг ҳеч бирига турмушга чиқишга рози бўлмади.

Настоящая история вдовы Пушкина, о которой не рассказывают на уроках литературы

Адибнинг вафотига етти йил тўлгандан кейин Пушкиннинг беваси эри ўлими олдидан айтган ўша яхши инсонни учратди.

Наталья Николаевнанинг акаси билан бирга хизмат қилган 45 ёшли, унчалик бадавлат бўлмаган генерал-лейтенант Пётр Петрович Ланский ўзини ашаддий бўйдоқ деб ҳисобларди. У узоқ вақт Гончаровлар хонадони билан дўстона муносабатда бўлиб, ўзи ҳам сезмаган ҳолда бу оилага кўникиб, Пушкиннинг болаларини ўз фарзандларидек яхши кўриб қолди.

Бир қанча вақт ўтгандан кейин Ланский Наталья Николаевнанинг қўлини сўради ва бева аёл унга розилик берди. 1844 йил 16 июль куни улар қонуний никоҳдан ўтишди. Улар кичкина ва камтар тўй қилишди. Тўйда меҳмонлардан фақат яқин қариндошлар иштирок этди. Бир йилдан сўнг Ланскийлар оиласида қизча дунёга келди. Сўнг улар яна иккита фарзанд кўришди.

Настоящая история вдовы Пушкина, о которой не рассказывают на уроках литературы

Пушкиннинг яқин дўстлари Наталья Николаевнанинг Ланский билан турмушини ва уларнинг оиласида ҳукмронлик қилаётган севги ва ҳурматни маъқуллашди.

Ғийбат ва миш-мишлардан безор бўлган Наталья Николаевна иккинчи турмушидан сўнг оиласи ҳақида ғийбатлар тарқалишига заррача имкон бермади. Яқинларининг бахтини ҳаётининг энг қиммат хазинасидек асради.

Наталья Николаевнанинг соғлиғи ҳар доим ҳам яхши бўлмаган. У қиш мавсумида доимо шамоллаб қолар ва кучли йўталарди, узоқ муддат бетоб бўлиб ётиб қоларди. 1863 йилнинг кузида Наталья Николаевна қаттиқ шамоллади. Хасталикдан кучсизланиб, унга қарши кўраша олмади ва 51 ёшида вафот этди.

У Пушкиндан 26 йил кўп умр кўрди. Аммо у ҳеч қачон буюк шоирни унутмади. Пушкин вафот этган жума куни унинг учун мотам куни эди. Ҳар жума у овқатланишдан бош тортарди, ҳеч қаерга чиқмасди ва меҳмон ҳам қабул қилмасди.

Бекзод МУСУРМОНОВ тайёрлади.