Путин ва Лукашенко тез орада юзма-юз учрашади
- 30.08.2020 20:21
- 99
- Хориж
Бугун, 30 август куни Беларусь президенти Александр Лукашенко яна бир бор Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Лукашенко матбуот хизмати.
Давлат раҳбарлари бугунги кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, Беларусдаги ички вазиятни муҳокама қилган.
Президентлар яқин орада ўзаро учрашишга келишиб олишди. Хусусан, бу мулоқот Лукашенконинг Москвага қилинажак ташрифи доирасида амалга оширилади.