“Қадрдон кутубхонамга китоб совға қиламан”

Самарқанд вилояти болалар кутубхонасида шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Т.Тугалов, Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Сувонқулов ёшларни китоб танлашда ва мутолаага қизиқтиришда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида мулоҳаза юритиб, китобни инсон ҳаётида эришган ютуқларидаги беқиёс ўрни, унга ҳавас уйғотган инсонлар ҳақида сўзлаб берди.

Таниқли ижодкорлар билан учрашувда ўқувчилар ўзлари ёқтирган китоблар тўғрисида, китобхонликка бағишланган шеър ҳамда ҳикматли сўзларидан айтиб бердилар.
Тадбир якунида кутубхонага китоблар жамланмаси совға қилинди.

Ориф Холиқулов.