Қамалмаган, лекин жазо тайинланган шахслар доимий назоратда
Суд-ҳуқуқ тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида жиноий жазолар енгиллаштирилиб, жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари ҳам қўлланилмоқда. Бу албатта, билиб-билмай хато қилган шахсларга ўз хатосини тўғри англаб, соғлом турмуш тарзига қайтишлари, асосийси оиласи бағрида бўлишларига имкон беради.
Пробация хизмати озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижросини таъминлашда жазо муқаррарлигини таъминлаш баробарида назоратга олинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш чораларини кўрмоқда.
“Саховат ва кўмак” умумҳалқ ҳаракати доирасида амалга оширилган тадбирда 204 нафар пробация ҳисобида турган, назоратдаги шахслар Ички ишлар органларининг эътиборидан четда қолмаяпти. Хусусан, ҳисобда турган шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва шу билан биргаликда дизенфекцияловчи воситалар, ниқоблар ҳам тарқатилди. Ўтказилган суҳбатларда муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш чораларини кўрилмоқда.
Умуман, жорий йилнинг 6 ойи давомида ижтимоий мослаштириш орқали белгиланган жазони ўташга ҳалол муносабатда бўлган 260 нафар назоратдаги шахслар ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Афсуски, берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан, тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган шахслар ҳам йўқ эмас. Ана шундай назоратдаги шахсларнинг 44 нафарининг ўталмай қолган жазоси тури оғирроғига, хусусан 27 нафариники озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди.
Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлинмаси.