Қарздорнинг асосий ҳисобрақамига акцептсиз тўлов талабномаси қўйиладими?

Амалдаги тартибга кўра, кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар ўз вақтида сўндирилмаган тақдирда, тижорат банклари томонидан қарздорнинг асосий ҳисобрақамига акцептсиз тўлов талабномаси қўйиш мумкинми?
Ж.СОБИРОВ,
Самарқанд шаҳри.
- “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги низом (Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилган)да “Акцептсиз тўлов талабномаси - тўлов талабномасида назарда тутилган сумма маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, тўловлар амалга ошириладиган ҳисоб-китоб ҳужжати” деб келтирилган.
Мазкур низомда банклар томонидан маблағларни тўловчининг кредитлар бўйича қарзлари ўз вақтида сўндирилмаган ҳолларда маблағлар акцептсиз ҳисобдан чиқарилиши белгиланган.
Кредит бўйича ҳисобланган фоизни ўз вақтида сўндирилмаган тақдирда, тижорат банки томонидан қарздорнинг асосий ҳисобварағига акцептсиз тўлов талабномаси қўйиш мумкин.
Саволга Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси бош ҳисобчиси Б.СОЙИПОВ жавоб берди.