Қашқадарёда ҳам коронавирусга чалинган икки нафар бемор соғайди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси, Хоразм, Наманган ва Бухоро вилоятлари сафига эндиликда Қашқадарё вилояти ҳам қўшилди.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди.

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлардан бири 8 ёшли, иккинчиси эса 56 ёшли фуқаро бўлиб, ҳар иккиси ҳам Чироқчи туманидан. Бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.