Қонун лойиҳалари муҳокамада

Унда Ўзбекистон Республикасининг "Медиация тўғрисида"ги, "Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги, "Давлат харидлари тўғрисида"ги ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
– Бугун парламент томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган ушбу қонун лойиҳалари ЎзЛиДеП фракция аъзолари, партиямиз фаоллари, соҳа мутахассислари, тадбиркор ва фермерлар томонидан муҳокама қилиняпти, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Рустам Қобилов. – Бу муҳокамалар жараёнида билдирилган таклифлар, мазкур қонун лойиҳаларини парламентда иккинчи ўқишда қабул қилиш жараёнларида қўлланилади.
Давра суҳбатида қонун лойиҳалари юзасидан  юздан зиёд таклифлар олинди.