Қонунни билмаслик жазодан озод қилмайди
Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси вилоят ҳудудий шуъбаси ва вилоят электромагнит мослашув хизмати ходимлари Самарқанд шаҳар ИИБ профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш бўйича радиомониторинг ва ташқи кузатув тадбирлари ўтказди.
- Жорий йилнинг ўтган 9 ойида 63 марта радиомониторинг тадбирлари ўтказилди, - дейди “Ўзкомназорат” инспекцияси вилоят
ҳудудий шуъбаси бош мутахассиси Рафиқ Каримов. - Тадбирларда мувофиқлик сертификатларига эга бўлмаган ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган мобил алоқа операторларининг таянч база станцияларига радиохалақитлар ҳосил қилиб фойдаланилаётган 21 дона мобил кучайтиргич (репеатер) қурилмалари ҳамда 137 дона радиоэлектрон воситалари (рация)дан ноқунуний фойдаланилиб келинаётганлиги аниқланган. Қурилмалардан ноқонуний фойдаланган 6 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 152-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик иши кўриб чиқилган.
Мобил алоқа тармоқлари сигналларини кучайтирувчи мобил қурилмалари эгаларига улар фойдаланаётган ускуналар радиочастоталар бўйича техник шартлари талабларига тўғри келмаслиги, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги талаблар тўғрисида тушунтирилди. Ноқонуний фойдаланиб келинаётган қурилмалар жойидан ечиб олиниб, мобил алоқа операторларининг таянч база станцияларига таъсир қилаётган радиохалақитлар бартараф этилмоқда.