"Қора моғор" яна бир мамлакатга етиб келди
- 03.06.2021 10:40
- 125
- Хориж
Ироқ жанубидаги Ди-Кар вилоятида "қора моғор" деб номланган зумбуруғли касаллик - мукормикоз туфайли камида икки киши вафот этди, деб хабар беради «Rudaw» телеканали маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили Аммар ал-Замили маълумотига асосланиб.
"Носирия шаҳрида тўртта «қора моғор» юқиши ва иккита ўлим ҳолати қайд этилди. Иккала ҳолат ҳам коронавирус инфекцияси келтириб чиқарган асоратлар билан боғлиқ", деди ал-Замили.
Маълумки, мукормикоз зумбуруғли инфекция асорати сифатида юзага келади. Уни атроф-муҳитдаги замбуруғ споралари билан алоқада бўлганлар ёки зумбуруғ терига яллиғланган жой орқали кирганда аниқлаш мумкин.
Касаллик диабет билан оғриганлар ёки бирор касаллик (масалан, коронавирус) дан сўнг иммунитети заифлашганлар учун ўта хавфлидир.