Қозоғистон ҳам бир қатор давлатлар билан авиақатновларни тўхтатди
- 30.11.2021 11:01
- 81
- Хориж
Қозоғистон коронавируснинг янги штамми билан касалланиш ҳолатлари аниқланган давлатлар билан авиапарвозларни тўхтатди. Шунингдек, Қозоғистон ҳукумати айрим давлатлардан чет элликларнинг киришига ҳам чеклов ўрнатмоқда.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Марат Шорановнинг маълум қилишича, республикага Ботсвана, Лесото, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини, Танзания ва Гонконгдан келган хорижлик фуқароларнинг кириши чекланади.
“Омикрон” янги штаммининг пайдо бўлишини ҳисобга олиб, республика ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик учун 3 декабрдан бир қатор чеклов чораларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилган хабарда.
Бундан ташқари, Қозоғистон Миср билан ҳам авиақатновларни тўхтамоқда.