Қозоғистонда парранда гриппи хуружи қайд этилди

Қозоғистон шимолининг 7 вилоятида паррандаларнинг оммавий ҳалок бўлиши кузатилди. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, парранда гриппи бунга сабаб бўлган. Бу ҳақда 19 сентябрь куни “Рамблер” нашри хабар берди.

Вазирлик тақдим этган маълумотга кўра, 9 сентябрдан 16 сентябргача бўлган муддатда Шимолий Қозоғистоннинг еттита вилоятида турли уй қушларининг оммавий ҳалок бўлиши кузатилган.

“Миллий маълумотлар маркази оммавий ўлим сабаби юқори патогенли парранда гриппи (ЮППГ) бўлганини аниқлади”, дейилган хабарда.