Қозоғистондаги конда авария содир бўлди, қурбонлар бор

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги шахтада бугун газ чиқиши оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Корхона ходимларидан бири бедарак йўқолганлар рўйхатига бўлган, бироқ кейинчалик кончининг жасади топилган.

"АрcелорМиттал Темиртау» конида 4 киши ҳалок бўлди. 3 ноябрь куни тахминан соат 03:00 да Шахтинск шаҳридаги Ленин номидаги конда газ дренаж қудуқларини бурғулаш вақтида тўсатдан газ чиқиши вожеага сабаб бўлган. 4 нафар ишчини қидириш давом этмоқда, яна тўрт нафари касалхонага ётқизилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 106 нафар ишчи эвакуация қилинган”, дея хабар берган республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Кон тарихи
Қарағанда металлургия заводи глобал «АрcелорМиттал» кон корпорациясига тегишли. Темиртаудаги заводда 35 мингдан ортиқ ишчи меҳнат қилади. Мазкур конда қазиш ишлари 1960 йил бошидан амалга оширилган. Йилига 1 миллион тоннага яқин кўмир қазиб олинади.

Сўнгги 45 йил ичида ушбу авариялар бир неча бор содир бўлган. Бахтсиз ҳодисалар натижасида 60 дан ортиқ кончи ҳалок бўлган. Энг йирик ҳодиса 2006 йилда содир бўлган. Ўшанда шахтада метан портлаши натижасида 41 киши ҳалок бўлган эди.