Қуйма олтин бўлакларини пулламоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.И. ноқонуний даромад орттириш мақсадида харидор Д.га 297,57 грамм қуйма олтиннинг 1 граммини 525 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 156,3 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан, 11 300 АҚШ доллари ва 34,7 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.