Радар ўрнатишнинг бошланғич баҳоси 1 миллион 470 минг сўм

11 январь куни вилоятнинг 6 та ҳудудида радар ва камералар ўрнатиш жойлари учун аукцион савдолари бўлиб ўтади.

Аукционда қатнашиш учун 441 минг ёки 661 минг сўм закалат пули тўлаш кифоя. Шунда сиз бошланғич баҳоси 1 миллион 470 минг ёки 2 миллион 205 минг сўм бўлган жойлардан бирига эгалик ҳуқуқини қўлга киритишингиз мумкин.
Радар ва камералар ўрнатиш жойларидан иккитаси Оқдарё тумани ҳудудида қайд этилган. Шунингдек, Нарпай туманида ҳам 2 та жой аукционга чиқарилган.
Аукцион савдолари орқали Тойлоқ ва Жомбой туманида 1 тадан радар ва камералар ўрнатиш жойларини аукцион орқали харид қилиш мумкин.