Расман: Тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади.
Бунда тест синовларини ўтказиш учун 92 та бино танлаб олинган бўлиб, бир сменада 44 минг нафар абитуриент тест синовида иштирок этиши мумкин бўлади.
Бинолар Билимни баҳолаш агентлиги томонидан маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда танлаб олинган. Агентликка маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилган бўлиб, бинолар рўйхатида ўзгаришлар бўлиши мумкин.