Равшан Эрматов Ўзбекистон футболига раҳбарлик қилади

ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда GoSport.uz ишончли манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, тез орада ЎФА ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади ва унда Равшан Эрматов номзоди кўрсатилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, ЎФА президенти Очилбой Раматов саналади. Аммо Раматов ҳукуматда ва Транспорт вазири сифатида ҳам иш олиб бориши сабабли одатда ўзбек футболига ЎФАда биринчи вице-президенти жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилган. ЎФА расмий сайтига кўра, Аҳмаджоновнинг ўзи ариза ёзган.