Регистон ҳамда Имом Бухорий мажмуалари олий тоифали объектлар сифатида рўйхатга киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги «Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидалари тўғрисида»ги қарорига кўра, Самарқанд вилояти марказидаги 24 та, шаҳар ва туманлар ҳудудидаги 54 та объектлар конструкцияси мустаҳкамлиги, сиғими, жиҳозланганлиги ва хавфсизлик талабларига жавоб беришини инобатга олиб, вилоятимиздаги бир қатор объектлар ижтимоий-сиёсий ва оммавий-маданий тадбирларни ўтказиш объектлари сифатида рўйхатга киритилди.
Жумладан, Регистон ҳамда Имом Бухорий мажмуалари, Спортнинг ўйин турлар ва енгил атлетика бўйича ИБСЎМ, “Динамо” ўйингоҳи, Самарқанд вилояти эшкак эшиш спорт мактаби каби спорт иншоотлари олий тоифали объектлар сифатида рўйхатга киритилди. Шунингдек, вилоят маркази, шаҳар ва туманлар ҳудудидаги маданият ва санъат саройлари, театрлар, кинотеатрлар, истироҳат боғлари, ресторанлар ва спорт иншоотларида ҳам оммавий-маданий ва ижтимоий-сиёсий тадбирлар ўтказилиши белгиланди.