Регистон майдонида "Самарқандда таълим тарихи" кўргазмаси очилди
- 28.08.2020 10:19
- 236
- Самарқанд

Бугун, 28 август куни соат 10:00 да Мирзо Улуғбек мадрасаси ташкил этилганининг 600 йиллиги муносабати билан Регистон майдонида "Самарқандда таълим тарихи" кўргазмаси очилди.
Кўргазма давомида турли даврларда таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланиши, унинг шакли, тизими, моддий таъминоти ҳақида батафсил маълумот берилади.
Экспозиция қадим замонлардан ҳозирги кунгача Самарқандда таълим тизимининг ривожланиш динамикасига бағишланади. Таъкидлаш жоизки, Улуғбек мадрасаси Регистон майдонидаги энг қадимий мадраса бўлиб, Темурийлар давлати ҳукмдори ва астроном олим Улуғбек томонидан бунёд этилган. Ушбу иншоот қурилиши Самарқандга Ўрта аср Шарқ фанининг асосий марказларидан бири сифатида шуҳрат келтирди.
Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, кўргазмада қатнашиш бепул.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аллома туғилиб ўсган юртда унинг таълимоти ўрганилмоқда
- 49 дақиқа аввал
- Самарқанд
Бугунги қўшиқларда нега инсоний туйғулар камёб?
- 57 дақиқа аввал
- Маданият
Олий ўқув юртида грантга ўтмоқчимисиз?
- Бугун, 10:17
- Таълим