Регистон майдонида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик жараёнлари бошланди (фото)

Ҳозир Регистон майдонидаги Шердор мадрасаси ҳовлисида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимига тайёргарлик жараёнлари бошланди.

- Бу жараён аслида 10 июнда Тошкент шаҳрида бошланган эди, - дейди фестивал дирекцияси ижрочи директори Фарҳод Жўраев. - Бу йилги тадбирга мусиқа ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 200 нафар талабалар орасидан 80 нафари танлаб олинган.

Тайёргарлик жараёни ҳар куни 09:00 дан 12:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача Регистон майдонида давом этади.

Бошқа пайтларда вилоят мусиқа театрида, Санъат коллежи концерт залида ҳам тайёргарлик олиб боришади.