Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия Федерацияси томонидан юк машиналарининг Россия ва Беларусь чегарасидан ўтишида янги тартиб жорий этилди

2024 йилнинг январь ойидан бошлаб, Беларусь-Россия чегарасидаги «Красная горка», «Рудня», «Красный камень» назорат пунктларидан учинчи давлат фуқароларининг ўтиши чекланди.

Янги тартибга мувофиқ, икки давлат чегарасидан фақат Россия Федерацияси ва Беларусь Республикаси фуқаролари эркин ўтиши (кириш ва чиқиш) мумкин.

Ушбу тартиб автотранспортда халқаро юк ташувларини амалга ошираётган ҳайдовчиларга ҳам тегишли.

Учинчи давлат (шу жумладан, ЕОИИга аъзо давлатлар) фуқаролари бўлган халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар Россия Федерациясига кириши ва мамлакатни фақат халқаро чегара-назорат пунктлари орқали тарк этиши мумкин.

Янги тартибнинг жорий этилиши ортидан учинчи давлат, хусусан, Ўзбекистон фуқаролари бошқарувида бўлган юк машиналарининг Россия-Беларусь чегарасида тўпланиб қолиш ҳолати кузатилди.

Юзага келган мазкур ҳолат Ўзбекистон ва Беларус Республикаси ҳамда Россия Федерацияси транспорт вазирликлари раҳбарияти даражасида муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбарияти томонидан ушбу ҳолатда миллий ташувчиларимиз манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳукумат даражасида ечим топиш юзасидан дипломатик каналлар орқали музокаралар олиб борилаётганлигини маълум қилди.