Россия такси ҳайдовчилари тақчиллигини мигрантлар билан қопламоқчи
- 18.12.2023 10:12
- 74
- Ўзбекистон
Расмий маълумотларда мамлакатда 500 мингдан 2,5 миллионгача ҳайдовчилар етишмаслиги қайд этилган. Йўловчи ташишни ривожлантириш бўйича жамоат кенгаши Федерация кенгашига мигрантларга икки йил давомида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашга рухсат бериш таклифини юборган.
“Биз мигрантларни назорат остида такси рулига вақтинча олиб киришга рухсат беришни таклиф қиламиз”, — деган кенгаш раиси. Ҳайдовчилар устидан самарали назоратни суғурта компаниялари бошқариш параметрларини қайд қилишни ўрнатилган махсус қурилма - "Суғурта телематикаси" таъминлаши мумкин.
Ҳозирда Россияда миллий гувоҳномага эга бўлган Беларус ва Қирғизистон фуқароларига такси ҳайдовчиси сифатида ишлашга рухсат берилган. Бошқа давлатларнинг фуқаролари ишлаш учун Россия лицензиясини олишлари керак.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 54 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!