Россияда бир суткада 30 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари бартараф этилди

Россия ҳудудида ўтган сутка ичида 3 минг гектар майдонда 30 та ўрмон ёнғинлари бартараф этилди, деб хабар берди федерал Авиаўрмонқўриқлаш матбуот хизмати.

Бир кун олдин 22 минг гектар майдонда 80 та ўрмон ёнғинлари бартараф этилган.

“Ўрмон хўжалиги минтақавий диспетчерлик хизмати маълумотига кўра, ўтган сутка мобайнида Россияда 3217 гектар майдонда 33 та ўрмон ёнғини бартараф этилган” - дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, 26 июль ҳолатида РФ ҳудудида 163 минг гектар майдонда 165 та ўрмон ёнғинлари амал қилмоқда. Бир сутка ичида ёнғин майдони 147 минг гектарга ошди. Энг кўп ёнғин Иркутск ҳудудида қайд этилган – 135 минг гектардан ортиқ майдонда 77 ҳолатда ёнғин содир бўлган. Бу ҳудуднинг ҳам ёнғин майдони ошди, олдинроқ у 120 минг гектарни ташкил этганди. Бундан ташқари, Хабаровск ўлкасида – 1 минг гектардан ортиқ ўрмон ҳудудида 8 та ёнғин,  Пермь ўлкасида – 5 гектар майдонда 1 та ёнғин, Ямало – Ненецк автоном округида 2 гектар майдонда 2 та ёнғин содир бўлган.

Ёнғин майдони, шунингдек, Якутия, Югра ва Забайкальск ўлкаларида ҳам ошган. Тюмень вилоятида ёнғин майдони ошмаган. Красноярск ўлкасида ва Бурятия Республикасида ёнғин майдони қисқарган.

Булардан ташқари, ёнғин майдони Красноярск ўлкасининг махсус қўриқланадиган табиий ҳудудида ошган (ГПЗ “Тунгусский”) – 570 гектардан 1570 гектаргача, Хабаровск ўлкасининг махсус қўриқланаётган табиий (ГПЗ “Джугджурский”) ҳудудида ёнғин майдони 94 гектардан 552 гектарга ошди. Бурятия Республикасида (НП “Забайкальский”) ёнғин майдони ўзгармади – 183 гектар.

Ўрмон ёнғинларини бартараф этишда 2715 нафар одам ва 343 дона техника сафарбар этилган. Авиамониторингда – 42 дона ҳаво кемаси ёнғинни бартараф этишга жалб этилган.