Россияда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилди

Россиянинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш бўйича федерал хизмати (Роспотребнадзор) аҳолини жамоат жойларда (транспортда, парковка ва лифтларда) ниқоб тақишга чақирди.

Роспотребнадзор қуйидагиларни тавсия қилди:

➖ кўнгилочар тадбирлардан воз кечиш ва кафеларнинг фаолиятини соат 23:00 дан 06:00 гача тўхтатиш;

➖ жамоат транспортида, таксиларда, дўконларда, ресторанлар ва театрларда дезинфекцияни кўпайтириш;

➖ ҳудудларда 100 минг аҳолига камида 150 та коронавирусга тест олиш.

Энг оғир вазият Москва шаҳрида кузатилмоқда. Пойтахт аҳолисига ниқоб ва қўлқоп режимига риоя қилишлари талаб этилмоқда. Айрим ходимлар ва ўрта мактаб ўқувчилари масофадан ишлаш ва ўқишга ўтган. Пенсионерлар ва сурункали касалликларга чалинган қариялар иложи борича уйда қолишлари тавсия этилган.