Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда полковник кир ювиш машинасини пора сифатида олаётганида қўлга тушди

Бош штаб полковниги Иван Мертвишчев порахўрлик ва товламачиликда айбланиб, судгача икки ойни уй қамоғида ўтказади, деб ёзади “Коммерсант” газетаси.

Офицерни Раменки бирлашган ҳарбий комиссарлиги комиссаридан қимматбаҳо кир ювиш машинасини олаётганда Россия ФСБ ходимлари қўлга олган.

Айтилишича, комиссарликни текширишга масъул Мертвишчев ҳарбий комиссарга ўз қарамоғидаги ҳудудларда чақирилувчилар қабули ёмон кетаётгани, ҳатто охир-оқибат ҳаммаси жойида бўлса ҳам, баҳона топишини айтган. Полковник муаммони тинч йўл билан ҳал қилишни таклиф қилган ва камида 70 000 рубль (1100 евро) баҳоланадиган кир ювиш машинасини талаб қилган.

Ҳарбий комиссар Мертвишчевнинг таклифига "рози" бўлган ва ФСБга товламачилик ҳақида шикоят қилган. Орадан бир неча кун ўтиб полковник пора олаётган вақтда қўлга олинган. Газетанинг ёзишича, ФСБ ва тергов томонидан тўпланган далиллар босими остида зобит ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Пора олгани учун Мертвишчев 12 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.