Россиялик шифокорлар миссияси якунланди, уларнинг иккитаси кўкрак нишони билан тақдирланди
- 02.10.2020 17:37
- 89
- COVID-19
Ўзбекистонга коронавирус инфекциясига қарши курашишда кўмакка келган россиялик шифокорлар белгиланган вазифаларини якунлаб, ватанига қайтиб кетди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
35 нафар россиялик эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, хирург, лаборатор диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамширалари 18 сентябрь куни Ўзбекистонга келган эди.
Улар икки ҳафта давомида бир неча вилоятдаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашдилар.
Россиялик тиббиёт ходимлари гуруҳини кузатишга бағишланган тадбирда делегация раҳбари Константин Покровский ва анестезиолог-реаниматолог шифокор Ирина Мачулинага “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа