Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Руминиялик олимлар нега Самарқанд ветеринария медицинаси институти билан ҳамкорлик қилишни танлади?

Руминиянинг қишлоқ хўжалик фанлари ва ветеринария медицинаси университети профессори Нас Весиле Лусиан, мазкур университетнинг халқаро алоқалар бўйича проректори Андреи Даниел Михалка, шунингдек, Эрасмус+ дастури координатори Орас Симона Самарқанд ветеринария медицинаси институтига келди.

Ушбу университет Европадаги нуфузли олий ўқув юртлари топ-1000 талигидан жой олган. Учрашувда халқаро илмий лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш, йўлга қўйилган алмашинув дастурлари (талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви)ни янада кенгайтириш, халқаро илмий-амалий конференциялар ташкил этиш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича икки томоннинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди. Келгусида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз: 2019 йилда Самарқанд ветеринария медицинаси институти билан Руминиядаги Клуж-Напока қишлоқ хўжалик фанлари ва ветеринария медицинаси университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Айни кунда Клуж-Напока Қишлоқ хўжалик фанлари ва ветеринария медицинаси университетида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг 2 нафар магистри таълим олмоқда.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ахборот хизмати.