Самарқанд давлат университетида касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда
- 10.07.2024 17:29
- 70
- Таълим

Самарқанд давлат университетида дизайн (компьютер графикаси, бадиий фото), чолғу ижрочилиги: халқ чолғулари (зарбли чолғулар) йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмоқда.
Абитуриентлар икки босқичда ўз билимларини синаб кўришмоқда.
Имтиҳонларнинг адолатли ва шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва жамоатчилик вакиллари жалб этилган.
Ота-оналар учун алоҳида хоналар ташкил этилиб, жараёнларни жонли эфирда кузатиб бориш имконияти яратилган.
Имтиҳон комиссия аъзолари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Ўзбекистон давлат консерваториясининг малакали мутахассисларидан иборат.
Маълумот учун, имтиҳон натижалари бугун samdu.uz сайти орқали эълон қилинади.
***
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўзбек тили ривожи учун қачон қайғурамиз?
- Кеча, 19:08
- Жамият
Самарқандлик масъуллар миллий либос кийди
- Кеча, 17:22
- Жамият
Навоий сиймосига эҳтиром кўрсатилди
- Кеча, 12:03
- Самарқанд