Самарқанд давлат университетида халқаро конференция ўтказилди

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусидаги анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га яқин нуфузли олимлар иштирок этди.

Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад халқаро алоқаларни ривожлантириш, психологик долзарб тадқиқотларни ҳамкорликда олиб бориш, юқори индексланадиган журналларда мақолалар эълон қилишдан иборат.

Анжуманда психологиянинг турли соҳаларида тажриба алмашишнинг анъанавий форматидан ташқари, Ўзбекистонда психология фанининг ривожланиш методологияси, услубий ёндашувлар, таниқли олимларнинг ижодий меросини ўрганиш, психология фанининг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Конференция доирасида Владимор Казлов Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовга Халқаро психология фанлари академиясининг Фахрий академиги дипломини топширди, дея хабар бермоқда университет ахборот хизмати.