Самарқанд шаҳри нечта шаҳар билан биродарлашганини биласизми?

Яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган "Биродар шаҳарлар" форуми халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Форум доирасида Сербиянинг Белград, Туркиянинг Ниғде ва Россия Федерациясининг Рязан шаҳарлари билан биродарлик алоқаларини ўрнатиш бўйича меморандумлар имзоланди.
Шу билан бирга, жорий йил апрель ойида Россия Федерациясининг Самара шаҳри ҳам Самарқанднинг биродар шаҳарлари қаторига қўшилганди.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳри 37 та хорижий шаҳар билан биродарлик ва ҳамкорлик муносабатларини ўрнатган.
Самарқанднинг илк биродар шаҳри – Покистоннинг Лаҳор шаҳри бўлиб, ҳамкорлик 1995 йилда йўлга қўйилган.
Биродар шаҳарлар (йиллар кесимида):
1995 йил
Лаҳор (Покистон)
1998 йил
Лион (Франция)
2005 йил
Леж (Бельгия)
2006 йил
Самара (Россия)
2008 йил
Пловдив (Болгария)
Рио-де-Жанейро (Бразилия)
2011 йил
Банда-Ачех (Индонезия)
2013 йил
Флоренция (Италия)
Сиан (Хитой)
Кёнжу (Жанубий Корея)
2014 йил
Юрмала (Латвия)
2017 йил
Хебей (Хитой)
2018 йил
Агра (Ҳиндистон)
2019 йил
Сакаря (Туркия)
Синан (Хитой)
Нара (Япония)
2021 йил
Саратов (Россия)
Исфаҳон (Эрон)
2022 йил
Туркистон (Қозоғистон)
Афёнқараҳисар (Туркия)
2023 йил
Ганжа (Озарбайжон)
Урумчи (Хитой)
Синдао (Хитой)
Пусан (Жанубий Корея)
Кванджу (Жанубий Корея)
Қозон (Россия)
Газиантеп (Туркия)
2024 йил
Ханчжоу (Хитой)
Ланчжоу (Хитой)
Мянян (Хитой)
2025 йил
Коня (Туркия)
Нисса (Франция)
Бобруйск (Беларус)
2026 йил
Самара (Россия)
Белград (Сербия)
Ниғде (Туркия)
Рязан (Россия)
Айтиш ўринлики, биродар шаҳарлар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик инвестициялар, туризм, таълим, маданият, шаҳарсозлик ва инновациялар соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга, Самарқанд шаҳрининг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.