Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган шифокорлар волейбол баҳсида етакчи бўлди

11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини муносабати билан белгиланган тадбирлар бошланди

Самарқанд шаҳрида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши тармоқ тизимидаги Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан соҳада фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 10 та жамоа иштирок этди.

Муросасиз ўтган беллашувда Самарқанд шаҳар 3-бекат жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. Самарқанд шаҳар 2-бекат жамоаси эса мусобақада иккинчи, Каттақўрғон туман жамоаси учинчи ўринни банд этди.

Ғолиб жамоалар касаба уюшмасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.