Самарқанд шаҳрида пандемия сабаб 1223 нафар фуқаро ишсиз қолди

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, Самарқанд шаҳрида 548 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб келяпти. Шундан иқтисодий фаол аҳоли 249 минг нафарни, бандлиги таъминланган аҳоли 225,7 минг нафар (расмий бандлар 119,7 минг нафар (53 %), норасмий бандлар 106,0 минг нафар (47 %)ни ташкил этади.
Ишсизлар сони 23,280 минг нафар бўлиб (ишсизлик даражаси 9,3 фоиз), пандемия даврида 1223 нафар фуқаро ишсиз қолган ва даромадини йўқотган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.