Самарқанд шаҳрида субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқароларга субсидия ажратилиб келинади.

Жумладан, 2021 йилда Самарқанд шаҳри учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан шаҳарда 772 нафар фуқарога субсидия тўлаш белгиланган. Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 22 апрель соат 18:00 ҳолатига тақдим этилган аризалар сони 2559 тани ташкил қилган. Субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг хулосасига биноан бугунги кунда ижобий хулоса олган фуқаролар сони 772 нафарни ташкил қилган.

Субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича Самарқанд шаҳар комиссиясининг тақдимномасига кўра, субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.