“Самарқанд шаҳридаги қадимий обидалар, тарихий жойларни асраб-авайлаш - фарзандлик бурчимиз”

18 октябр – Самарқанд шаҳри куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида ўтказилган тадбир шундай аталди.

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, “Овози Самарқанд” газетаси, вилоят касаба уюшмалари бирлашган ташкилоти кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур онлайн давра суҳбатида кўҳна кентдаги тарихий обидалар, табаррук қадамжоларни асраб-авайлаш ва бу борадаги бой маънавий меросимизни ёшлар онгига янада кенгроқ сингдириш ҳақида гап борди.

Ёшлар Самарқанднинг осори-атиқаларини асраш бўйича таклифларини билдиришди, ўз ўринда ташкилотчилар уларни бу борада фаолликка чақирди.

Ф.Абдумўминов.