Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамблида «Ички туризм ярмаркаси» бўлиб ўтади

Шу йил 28 март куни ўтказиладиган мазкур ярмаркада ички туризм соҳасида фаолият юритувчи туроператорлар, турагентлар, жойлаштириш воситалари (меҳмонхона, ҳостел, меҳмон уйи) ва бошқа туризм соҳаси вакиллари иштирок этади.
Вилоят туризм бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилаётган ярмарка давомида иштирокчилар ички туризм соҳасида янги ҳамкорлар билан келишувларга эришиш, республикамиз ҳудудларидан ткелган тадбиркорлик субъектлари билан давра суҳбатлари, кўнгилочар дастурлар, Самарқанд вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиши мумкин.
Ярмаркада иштирок этиш бепул.