Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд тумани ҳокими ишдан олинди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бир қатор объектлар, янги лойиҳалар билан танишган давлат раҳбари куннинг иккинчи ярмида Самарқанд туманида вилоят, туман, шаҳар сектор раҳбарлари, вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказди. Мазкур мажлис иштирокчиларининг маълум қилишича, Самарқанд тумани ҳокими Шуҳрат Жамолов шунингдек, қолган уч сектор бошлиқлари ишдан олинган.