Самарқанд вилоят маъмурий суди: ярим йилликда туман, шаҳар ҳокимликларининг 91 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган

Вилоят матбуот уйида ўтказилган анжуманда Самарқанд вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиев бу ҳақда журналистларга маълум қилди. Таъкидланишича, юқоридаги қарорларнинг асосий қисми фермер ва деҳқон хўжаликларининг ерларини давлат захирасига қайтариш билан боғлиқ.

Шунингдек, мазкур даврда 19 та иш бўйича Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман, шаҳар бўлимлари мансабдорларининг ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилган ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Туман, шаҳар ФХДЁ бўлимлари мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ 73 та иш кўриб чиқилиб, 60 та иш бўйича уларга мажбурият юкланган.