Самарқандда банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс ушланди
- 11.03.2022 16:46
- 320
- Жиноят ва жазо
Воқеа шу йил 26 февралдан 27 февралга ўтар кечаси соат 00:16 лар атрофида Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган АТБ “Ҳамкор банк" вилоят филиали биноси олдида содир бўлган.
Бино олдидаги ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчасида жойлашган банкоматни номаълум шахс темир жисм билан очаётган вақтда Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлими ходимлари, сафдорлар Ў.Тошпўлатов, Қ.Бобоназаров ҳамда ўша вақтда хизмат фаолияти текшируви олиб бораётган қўриқлаш хизмати ходимлари, майор А.Турсунов, катта лейтенант П.Муллажоновлар томонидан қўлга олинган.
Фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида ИИБга олиб борилганда ушбу фуқаро 2004 йил туғилган, Жомбой туманида яшовчи И.М. эканлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар 5-сон ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа