Самарқандда бугунгача 49 676 та "ақлли" газ ҳисоблагич ўрнатилди
“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда суюлтирилган газ таъминотида автоматлаштирилган тизимни жорий этиш юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишларга бағишланган пресс-тур ўтказилди.
Иштирокчилар дастлаб Самарқанд шаҳридаги Навбоғчиён маҳалласида замонавий газ ҳисоблагичларини ўрнатиш жараёни билан танишди. Маҳаллада 720 та хонадон бўлиб, бугунгача 100 дан ортиғига ҳисоблагич ўрнатилган.
Таъкидлаш жоизки, айни пайтга қадар "Hududgazta'minot" акциядорлик жамияти томонидан вилоятга 50 387 та электрон газ ҳисоблагич ажратилган бўлиб, вилоят бўйича 49 676 та газ ҳисоблагич ўрнатилган. Жумладан, Самарқанд шаҳрида 34 288 та замонавий газ ҳисоблагич ўрнатилиб, 26 911 ҳисоблагич "BillingGaz" дастурига уланган.
Шунингдек, пресс-тур иштирокчилари “Ургут” эркин иқтисодий зонасида газ таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар билан ҳам яқиндан танишди. Президентимиз 2019 йил 26 июлда Самарқанд вилоятига ташрифи давомида “Ургут” эркин иқтисодий зонаси учун Тойлоқ туманидаги “Ургут-1” газ тақсимлаш станциясидан аҳолидан ажратилган ҳолда қиймати 25,8 миллиаррд сўмлик 29,5 километр узунликдаги табиий газ тармоғини тортиш топшириғини берган ди. Унинг ижросига кўра, ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича ҳозирги кунда 29,5 километр юқори босимли газ қувурлари қурилиб, битказилди, бунинг учуна 21,58 миллиард сўм маблағ молиялаштирилди. Бугунги кунда синов ишлари амалга оширилиб, ижро техник ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда.
Тадбир давомида аҳолига суюлтирилган газ таъминоти тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам ахборот берилди. Хабар қилинганидек, “Hududgazta’minot” AЖ томонидан республика бўйлаб суюлтирилган газнинг ҳисоб-китобини юритишда автоматлаштирилган тизим жорий этилмоқда. Бу истеъмолчи ва таъминотчи учун ҳар томонлама қулайдир. Айни кунларда Самарқанд вилоятида мазкур жараён давом этмоқда. Бугунгача вилоятда истеъмол учун маиший газ баллонларнинг 525 462 тасига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатилди. 282 915 та истеъмолчига ID-карталар тарқатилди.
Айни кунларда вилоятда истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш даврийлиги 40-45 кунни ташкил қилмоқда.
Замира Болтаева.