Самарқандда депутатлар томонидан тузилган ишчи гуруҳ иш бошлади. Улар нимани ўрганади?
2019 йил 13 июнь куни O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов раислигида ўтказилган аппарат йиғилишида аҳоли орасига кириб бориш, партия фаолиятини янада кучайтириш бўйича партия раҳбари томонидан муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан бугун Самарқандда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва вилоят Кенгаши ходимларидан иборат гуруҳи иш бошлади.
Ишчи гуруҳи ҳудудларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган маҳаллалардаги хонадонларга кириб “Ҳар бир оила тадбиркор, “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури ижросини ўрганмоқда.
Мазкур топшириққа асосан, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Шерали Юлдашев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоятдаги ҳар бир туманда 400 тадан хонадонларга кириш режаси белгилаб олинди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳи ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларига ташриф буюриб, уларни қийнаётган муаммоларни ҳам ўрганади.
Бахтигул Қаршиева,
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.