Самарқандда ғалла хирмони 235 минг тоннадан ошди

Вилоят ғаллакорлари кўзда тутилган 228 минг тонналик бошоқли дон тайёрлаш хирмонини 21 иш кунида ортиғи билан уддалади.

Таҳлилларга кўра, бундан аввал фақат 2021 йилда энг қисқа муддатда - 26 кунда режадаги ғалла ўриб-йиғиб олинган. Сўнгги беш йилликда бу жараён 32 ва 34 кун ҳам давом этган.

Жалб қилинган 274 та (2023 йилда 269 та) комбайннинг ҳар бири кунига ўртача 39-40 тоннадан бошоқли дон йиғиб олган.

Умуман, вилоят миришкорлари вақтинчалик сақлаш, яъни биржа савдоларига чиқариш учун 141 614 тонна ғалла хирмон қилган.

Шу ўринда маълумот учун қайд этиш лозим, ғалланинг тоннаси учун биржада 2 988 434 сўм нарх белгиланган.

Жорий мавсумда Пахтачидаги “Ўзагро саховат ерлари”, “Азиз бобо далалари”, Нарпайдаги “Пахтакор”, Иштихондаги “Тожиев Қурбон ота” фермер хўжаликлари гектаридан 100 центнердан юқори хирмон яратган.