Самарқандда ҳарбий оркестр томонидан илк маҳорат дарси ўтказилди

“Ёшлар ойлиги” доирасида Самарқанд гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ва ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида маҳорат дарслари ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Маҳорат дарсларининг илк иштирокчиларига дастлаб оркестр жамоасининг чолғу асбоблари ва уларнинг хусусиятлари ҳақида тушунчалар берилди.

Қўшиннинг жанговар руҳини ва шижоатини ошириш учун албатта, ҳарбий оркестр жамоаларининг куй-қўшиқлари сув ва ҳаводек зарур. Бунга маҳорат дарсида иштирок этаётган ёшлар ҳам ҳарбий оркестр жамоаси ижросидаги жанговар куй-қўшиқларни тинглаб иқрор бўлишди.

Машғулотлар давомида бешта муҳим ташаббуснинг биринчи йўналишига, яъни санъатга қизиқиши бўлган ёшлар ҳам ҳарбий акалари билан биргаликда чолғу асбобларида гўзал куй-қўшиқлар ижро этишди.

Мухтасар айтганда, ҳарбий оркестр жамоаси ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳини юксалтириш билан бирга, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг бор истеъдодларини юзага чиқаришга ҳисса қўшишга бел боғлашди.