Самарқандда “INFOLIB UZBEKISTAN-2022” XI миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўз ишини бошлади
Бугун Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида ўз ишини бошлаган ҳафталик 31 октябрдан 4 ноябрга қадар давом этади.
Унинг доирасида ахборот-кутубхона соҳаси мутахассислари ва фойдаланувчилар учун турли мавзудаги семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, ижодий кечалар, китоб тақдимотлари, кўргазмалар, кўрик-танлов ва маҳорат дарслари ўтказилиши белгиланган.
Ҳафталикнинг тантанали очилиш маросимида "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев, Оммавий ахборот коммуникациялар агентлиги ҳудудий бошқарма бошлиғи Манноб Идодуллаев иштирок этиб, ҳафталик иштирокчиларига муваффақият тилади. Шунингдек, тадбирни ZOOM дастури орқали Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги ахборот-кутубхона марказлари ходимлари, шоир ва ёзувчилар, китобхондар кузатиб турди.