Самарқандда инглиз тили ўқитувчиларининг халқаро даражада малакаси оширилади

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда "Westminster Academy" НТМ ўртасида меморандум имзоланди.

Ушбу меморандум мактаб ўқувчиларининг инглиз тили ва математика фанлари, менежмент, дипломатия ва халқаро алоқалар соҳасидаги билимларини кенгайтириш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликда тизимли ишларни олиб боришга хизмат қилади.

Ҳамкорлик доирасида Самарқанд шаҳрининг барча мактабларида дипломатик клуб очиш, инглиз тилида C1 даражасига эришиш учун мактаб ўқитувчилари учун махсус курслар ташкил қилиш ва бошқа муҳим чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.